Judolik diyori. Murod Mansur. Roman. 3-kitob. 1-qism - Xurshid Davron kutubxonasi

45 Просмотры
Издатель
Мурод Мансур. Жудолик диёри: Роман. 3-китоб. Асарнинг аудиокитоби Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Маданият саройининг овоз ёзиш студиясида тайёрланган. Матнни телесухандон Манзура Аҳмадалиева ўқиган.

«Жудолик диёри» асарида ўтган аср ўрталарида халқимиз бошига тушган оғир жудоликлар, синовлар, ўзбек халқининг буюк бардоши, энг машаққатли дамларда ҳам ўзлигини сақлаб қола олгани самимият билан тасвирланган. Шу боис асар китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди. Ёзувчи тақдир тақозоси билан сарҳад ортида қолган Султонмурод, Баҳриддин ва Марғубабегим каби қаҳрамонларининг ватан ва дийдор соғинчлари билан тўла кейинги ҳаётларини асарнинг учинчи китобида ўша самимият, ўша тиниқлик ила тасвирлайди. У азиз китобхонларимизга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

Муроджон Мансуров 1941-йилда таваллуд топган. Тошкент политехника институтининг қурилиш факултетига ўқиган. Ёшлик йилларидан бошлаб унда ижодга майл уйғониб, очерк, лавҳа, ҳикоялар ёза бошлаган.

Муроджон Мансуровнинг биринчи асари «Aзиз инсон» (1963) деб аталган бўлиб, у ёзувчининг муштипар, меҳрибон ва заҳматкаш онаси ҳақида еди. Aсар маълум сабабларга кўра босилмай қолган. Шундан буён адибнинг ўндан ортиқ қисса ва романлари чоп этилган.
Унинг «Садарайҳон» (1965), «Умр чорраҳалари» (1972), «Қирғоқлар» (1975), «Ҳамманинг яшагиси келади» (1980), «Ёмби» (1988) каби қиссалари, «Мангу жанг» (1985), «Гуноҳи азим» (1995) каби романлари талабчан китобхон томонидан илиқ қарши олинган.

Xurshid Davron kutubxonasi: http://kh-davron.uz/
Библиотека Хуршида Даврона: http://greylib.align.ru/
Telegramda Xurshid Davron kutubxonasi: https://t.me/xurshiddavronkutubxonasi Facebookda Xurshid Davron kutubxonasi: https://www.facebook.com/khurshid.davron.kutubxonasi/
Facebookdagi shaxsiy sahifa: https://www.facebook.com/xurshid.davron.sahifasi
Twitter: https://twitter.com/khurshiddavron
Категория
Рак ЖКТ
Комментариев нет.