Бронза даврида Ўрта Осиё тарихи | Sayyor dars

37 Просмотры
Издатель
"Сайёр дарс" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бронза даврида Ўрта Осиёнинг жанубий вилоятларида баланд бўйли, боши чўзинчоқ, юзи тор одамларнинг вакиллари тарқалган. Ўрта Осиёнинг шимолий дашт ва чўл қисмида жануб аҳолисидан фарқ қилган боши думалоқ, юзи жуда кенг ва чўзиқ бўлмаган қабилалар яшаган. Жанубий қиёфали одамлар Ўрта ер денгизи ирқининг вакиллари деб аталади. Улар Олб Осиё, Месопотамия, Эрон, Афғонистон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ҳиндистон каби катта график ҳудудга ёйилганлар. Шимолий қиёфали одамлар Жанубий Сибир ҳудудидан то Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқий қисмида, Урал, Волга ерларигача тарқалганлар.
Милоддан аввалги 2 минг йилликнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё ҳудудида қадимги жанубий ва шимолий қиёфадаги, яъни деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган одамлар вакилларининг аралишиб кетиши жараёни бошланади. Шу даврга келиб бронза даври қабилалари Ўрта Осиёдаги турли элатларга асос солганлар.
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган шу элатларнинг вакиллари - сўғдлар, бақтрийлар, хоразмийлар ва саклар, ўзбек халқининг қадимги аждодларидан бўлиб, улар ҳақида айрим маълумотлар қадимги ёзма манбаларда сақланган.
Милоддан аввалги 1 минг йилликдан бошлаб, йирик маданий-тарихий вилоятлар - Хоразм, Бақтрия, Сўғд, Фарғона, Шош (Чоч) қадимдан, то ўрта асрларгача Шарқ ҳудудларида жуда машҳур бўлган.
Антропологик ва ёзма манбаларнинг маълумотлари Ўрта осиёда алоҳида энг қадимги элатларнинг шаклланиши ва этник ҳудудларнинг ажрала бошлаши милоддан аввалги IX - VIII асрларга оид бўлгани ҳақида далолат беради. Бу масалани ўрганиш жуда мураккаб муаммо бўлса ҳам, шубҳасиз айтиб ўтиш керакки, милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмида Эрондаги аҳмонийлар сулоласи подшоларнинг Ўрта Осиёга юришлари бошланганда бу элатларнинг ажрала бориш жараёни бутунлай тугаган ва турли қадимги халқларнинг ҳудудий жойлашув чегаралари, вилоятларнинг умумий чегаралари аҳмонийлардан анча олдинги даврларда шаклланган эди. Ёзма манбаларга кўра аҳмонийлар Ўрта Осиёнинг алоҳида йирик вилоятларига қарши ҳарбий юришларни бошлаганлар. Демак, Ўрта Осиё вилоятлари ва аҳолиси ҳақида, уларнинг ҳудудий жойлашуви ва айрим вилоятларнинг чегаралари ҳақида Шарқда турли маълумотлар тўпланган эди.
Жаҳон тарихидаги илк давлатлар деҳқончилик каби ишлаб чиқарувчи хўжаликлар пайдо бўлган жойларда шаклландилар. Минг йиллар давомида фақат термачилик ва овчилик ҳисобига яшаб келган, деҳқончиликни билмаган кўпгина қабилалар ва элатлар давлатчилик босқичига кўтарила олмадилар.
Энг қадимги давлатлар милоддан аввалги 4-минг йилликда Икки дарё оралиғида (Месопотамия) ва қадимги Мисрда пайдо бўлди. Бундан 10 минг йиллар илгариёқ бу ерда термачилик ва овчилик асосида экинларни етиштиришга ва ёввойи ҳайвонларни қўлга ўргатиш - чорвачиликка ўтиш бошланади. Аста-секинлик билан деҳқончилик бу ердан қўшни ҳудудларга (Кавказорти, Эрон, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Хитойга) тарқалади. Милоддан аввалги 3-2-минг йилликдаёқ Қадимги Шарқ мамлакатлари ўртасида қалин тарихий-маданий алоқалар мавжуд эди.
Археологик топилмалар шуни кўрсатмоқдаки, милоддан аввалги 2-минг йиллик ўрталарида Ўзбекистон (Сурхон воҳаси)да қадимги деҳқончилик маданияти ривожланиши асосида илк давлатчиликка ўтиш жараёни бошланади. Бу жараён босқичма-босқич ривожланишининг ўзига хос хусусият ва қонунларга эга эди.
Илгариги ўқув қўлланмалари ва дарсликларда илк давлатларнинг шаклланишини эксплуатациянинг пайдо бўлиши ёки бошқа кишилар меҳнати билан яратилган маҳсулотни ўзиники қилиб олишнинг вужудга келиши натижасида жамиятнинг бир-бирига душман синфларга бўлиниши билан боғлаб тушунтирилар эди. Аслида, турли манбалар илк давлатчиликка ўтишда бошқача тарихий вазиятни кўрсатмоқда.
Дастлабки давлатлар алоҳида маконлар ёки илк шаҳарлар ҳамда ишлов бериладиган ерлар ва суғориш тизими майдони билан чегараланган нисбатан кичик ҳудудда, яъни зич ўзлаштирилган, хўжалик ва ишлаб чиқариш мақсадида кенг фойдаланиладиган қадимги суғорма деҳқончилик воҳаларида пайдо бўлган. Бундай воҳалар аҳолиси учун ташқи ҳарбий босқинлардан ҳимояланиш, маконлар ва манзилгоҳлар ҳудудини мудофаа қилиш, суғориш ва деҳқончилик ишларини ташкил этиш, жамоанинг ички ва ташқи алоқаларини бошқариб туриш масалаларни ечиш муҳим ва ҳаётий зарурият эди.
Категория
Об Онкологии
Комментариев нет.